АсосийДУНË

Австралияда сув тошқинлари сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Австралия бош вазири Скотт Моррисон қитъанинг шарқий ва шимоли-шарқий соҳилларида содир бў...

'Австралияда сув тошқинлари сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди'ning rasmi

Австралия бош вазири Скотт Моррисон қитъанинг шарқий ва шимоли-шарқий соҳилларида содир бўлган кучли сув тошқинлари туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди. 

"Мен генерал-губернаторга Янги Жанубий Уельс ва Квинсленддаги сув тошқинлари сабабли миллий фавқулодда ҳолат эълонини тасдиқлашни тавсия қилмоқчиман. Бу федерал ҳукуматларга фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатишда бюрократик кечикишларнинг олдини оладиган фавқулодда ваколатларни беради", - деган у. 

Ҳукумат, шунингдек, вайрон бўлган корхоналар ва шаҳар инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериш учун жабрланган жамоаларга қўшимча152 миллион доллар маблағ ажратади. 

Сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этиш ишларига яна қўшимча маблағлар сарфланиши маълум қилинди. 

Маълумот учун, Австралияда салкам бир ойдан буён тинимсиз равишда ёмғир ёғмоқда ва бунинг оқибатида қатор вайронагарчиликларни келтириб чиқармоқда. 

    Бошқа янгиликлар