Samsung компанияси 17 март куни Galaxy А оиласини тўлдирадиган янги ўрта синф смартфонларининг тақдимоти бўлиб ўтиши ҳақида тизер эълон қилди. Хусусан, Galaxy А53 ва Galaxy А73 қурилмалари анонс қилиниши кутилмоқда.
Тизер турли фонларда ҳар хил дизайн вариантларида “А” белгисини кўрсатади. Кузатувчиларнинг фикрича, бу турли рангдаги смартфонлар тайёрланаётганидан далолат беради.
Galaxy А53 ва Galaxy А73 нинг асосий техник хусусиятлари аллақачон маълум. Ушбу қурилмалардан биринчиси 6,5 дюймли, иккинчиси 6,7 дюймли дисплейга эга бўлади. Уларнинг иккиси ҳам 120 Гтс янгиланиш тезлигига эга ФҲД + форматидаги (1080×2400 пиксел) Супер AMOLED Infinity-O панели билан жиҳозланган.
Galaxy А53 моделлари Samsung Exynos 1280 процессорига эга, Galaxy А73 эса Qualcomm Snapdragon 778 чипи билан жиҳозланади.
Янги маҳсулотларнинг бошқа хусусиятлари бир хил бўлиши кутилмоқда. Жумладан, 32 мегапикселли олд камера ва 64 + 12 + 5 + 5 миллион пикселли конфигурациядаги тўртта орқа камера. Ускунага 6/8 ГБ оператив хотира, 128/256 ГБ сиғимли флеш-диск, экрандаги бармоқ излари сканери, стереодинамиклар ва НФC контроллери киради. Аккумулятор 25 ватт қувватга эга бўлган 5000 мА/соат батарея билан таъминланади.