АсосийIqtisodiyot

Аҳолининг катта қисмини 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар ташкил этмоқда — Молия вазирлиги

'Аҳолининг катта қисмини 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар ташкил этмоқда — Молия вазирлиги'ning rasmi

2021 йилнинг ноябрь ойида 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 1 млн 616,8 минг кишини ташкил этмоқда.

Молия вазирлиги Давлат бюджети даромадларининг 2021-йилдаги ижроси бўйича дастлабки натижаларни эълон қилди.

2021-йилнинг ноябр ойи ҳолатига кўра, аҳолининг катта қисмини (34,5%) 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар ташкил этмоқда — 1 млн 616,8 минг киши. Таққослаш учун, 2020-йилнинг ноябр ойида бу рақамлар 1 млн 769,6 минг кишига (40%) тенг бўлган.

2 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 3%га камайган. 2020-йилнинг ноябр ойида бу кўрсаткич 27,1% ни ташкил этган бўлса (1 млн 199,5 минг киши), ўтган йилнинг ноябр ойида бу 24,1% гача (1 млн 130,1 минг киши) қисқарган.

4 млн сўмгача ойлик оладиган фуқаролар сони эса 2,4% га ошган. Хусусан, 2020-йилнинг ноябр ойида бу кўрсаткич 22,3% ни (987,2 минг киши) ташкил этган бўлса, 2021-йилнинг ноябр ойида 24,7% га (1 млн 157,4 минг) кўпайган.

Бундан ташқари, 5 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони ҳам ортган. 2020-йилнинг ноябр ойида бу кўрсаткич 3,7% ни ташкил этган бўлса (162,4 минг киши), ўтган йилнинг ноябр ойида 5,7% га (268,4 минг киши) етган

5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи оладиганлар сони ҳам ўсган. 2020-йил ноябр ойида 6,9% (304,2 минг киши), 2021-йил ноябр ойида 11%ли кўрсаткич қайд этилган (513,2 минг киши).

Маълумот учун, 2021-йилнинг ноябр ойи якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони 4 млн 685,9 минг кишини ташкил этди, улардан 42,6%и — бюджет, 57,4%и — нобюджет ташкилотлар ходимларидир.

Манба: Spot.uz

    Бошқа янгиликлар