Сурия президенти Башар ал-Ассад Россияга ёрдам бериш учун Украинага 40 минг суриялик жангчи юборишга ваъда берди.
Суриялик ёлланма аскарлар Россия Федерацияси томонида урушда қатнашишни кейинги қочоқлик ва Европа Иттифоқи мамлакатларига ноқонуний миграция учун имконият деб билишади. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Россиянинг Хмеймим ҳарбий базаси қўмондонлигига Украинага ҳар куни 300 нафаргача жангари жўнатиш топширилган. Яқин келажакда Суриядан Россия Федерацияси ва Беларус Республикасига қурол ва ҳарбий техника олиб ўтиш режалаштирилмоқда.






