Кеча Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичига старт берилди. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Жаҳон кубогининг Қоҳира босқичига терма жамоамиз қуйидаги таркибда жўнаб кетган: Оксана Чусовитина, Оминахон Халилова, Дилдора Орипова, Расулжон Aбдураҳимов, Aбдулла Aзимов, Ҳабибулло Ергашев, Ўткирбек Жўрайев. Мураббийлар – Елвира Ракова ҳамда Равшан Мирзайев. Шунингдек, Стелла Кошечкина ва Отабек Машариповлар мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради
Қоҳирадаги мусобақаларда жаҳоннинг 33та давлатидан энг кучли ва истеъдодли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бориш истагини билдирган. Бу жаҳон кубоги босқичлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.
Кеча жаҳон кубогининг таяниб сакраш йўналишида саралаш баҳслари ўтказилди. Саралаш баҳслари ҳамюртимиз Оксана Чусовитина учун муваффақиятли кечди. У енг яхши натижа қайд етган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қўшпоя (брус) йўналишидаги саралаш баҳсларида иқтидорли қизимиз Дилдора Орипова ҳам финал босқичига йўлланма олди.






