Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасида 66,7 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
- Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 107,4 % га тенг.
- Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 79 % ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариш таркиби:
- ишлаб чиқарадиган саноат — 79 %
- тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 11,3 %
- Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 9,1 %
- сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 0,6 %