UFC жангчиси Конор Макгрегор йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берди.
У йўлда ҳавфли ҳаракатларни амалга оширган. Шу сабабли Конорнинг 170 минг евролик "Bentley" автомобили вақтинчалик олиб қўйилган.
У гаров эвазига озодликка чиқарилган. Суд эса кейинги ойда бўлади.
Бунгача у 2017 йилда тезликни оширгани учун 400 евролик жарима тўлаган.






