АсосийDunyo

Мичиган штатида илк бор Рамазон бозори очилди

'Мичиган штатида илк бор Рамазон бозори очилди'ning rasmi

Мичиган мусулмонлар жамоаси муқаддас ой арафасида махсус арзон ярмарка ташкил этди. Бозорда заргарлик буюмлари, озиқ-овқат, хина ва бошқа хилма-хил, зарур маҳсулотларни арзон нархда сотадиган бизнес эгаларини кўриш мумкин.

Islam.ruхабарига кўра, расталарда ҳалол маҳсулотлар, 20 дан зиёд турдаги исломий кийим етказиб берувчилар маҳсулоти намойиш этилади.

"Бундай ярмаркаларни ташкил этиш орқали биз мусулмонлар учун байрамона муҳит яратиш баробарида бошқа дин вакиллари Рамазон ҳақида кўпроқ маълумот олишларига ҳам ёрдам берамиз", дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Фотима Сиддиқий.

    Бошқа янгиликлар