1

Бу йилги “Оскар” мукофоти совриндорлари эълон қилинди

ШОУ-БИЗНЕС 28.03.2022, 20:01
Бу йилги “Оскар” мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Калифорния штатининг Лос-Анжелес маъмурий марказида жойлашган кино санъати ва фанлари академиясида “Оскар” мукофотига номзодлар эълон қилинди. BBC берган хабарга кўра, 94-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, “Узоқ хайрлашув” – энг яхши қисқа метражли фильм деб топилган. “Баскетбол маликаси” эса – энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм бўлди.

Шунингдек, “Ойна тозаловчи” – энг яхши қисқа метражли анимацион фильм, “Энканто” (Disney) – энг яхши анимацион фильм, “Машинамни ҳайда” (Рюсукэ Хамагути, Япония) – энг яхши хорижий фильм ва “Қалбдаги ёз” – энг яхши ҳужжатли фильм номинациясига лойиқ топилди.

Америкалик актёр ва режиссёр Трой Коцур – “CODA” фильмидаги ота ролини ижро этгани учун энг яхши ёрдамчи актёр мукофотини қўлга киритган.

Шунингдек, “Круэлла” – энг яхши костюмлар учун;

“Белфаст” (режиссёр Кеннет Брана) – энг яхши сценарий; “CODA” – энг яхши мослаштирилган сценарий;

“Дюна” – энг яхши овозни таҳрирлаш;

Билли Айлиш ва Финнеас О`Коннелл / “Ўладиган пайт эмас” (“Ўладиган пайт эмас” фильмига саундтрек) – энг яхши қўшиқ;

Жейн Кэмпионга “Кўппак қудрати” фильми учун энг яхши режиссёр эътирофига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1