Sevimli

"Кетишимдан хурсанд бўлганлар сизларни бир хафа қиламан" (видео) Юлдуз Усмонова Ўзбекистондан кетиш-кетмаслигига ойдинлик киритди

ШОУ-БИЗНЕС 30.03.2022, 09:26
"Кетишимдан хурсанд бўлганлар сизларни бир хафа қиламан" (видео)     Юлдуз Усмонова Ўзбекистондан кетиш-кетмаслигига ойдинлик киритди

Бир неча кун аввал хонанда Юлдуз Усмонова ўзининг "Instagram" саҳифасида жонли эфир ўтказиб, ўзи учун ижодий танаффус қилмоқчилигини айтиб, хoрижга кетишини маълум қилганди.

Хонанданинг сўзларига кўра, концертдан сўнг у жуда қаттиқ чарчаган. Шу сабабли ҳам турмуш ўртоғи билан биргаликда дам олишга келишиб олган.

"Кўпчилик осон деб ўйлайди. Асло осонмас. На касал бўлишга ҳаққинг бор, на томоғинг оғришга. Шу кунларда чарчаганимни ҳис қила бошладим",-дейди санъаткор.

Айтилган бундай сўзлардан сўнг ижтимоий тармоқларда Юлдуз Усмонованинг Ўзбекистондан бутунлай кетмоқчи экани ҳақида шов-шовлар пайдо бўла бошлади.

Бироқ хонанда: "Кетишимдан хурсанд бўлганлар сизларни бир хафа қиламан", дея оммага мурожаат қилди.

https://www.youtube.com/shorts/wjxGej-5XFI

"Ҳали бери кетмайман. Бошингизда ўла-ўлгунимча ёнғоқ чақаман ҳали. Мен ўзбекнинг боласи ҳеч қаерга кетмайман",-дейди у видеода.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15.12° небольшой проливной дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1