Кеча дунё бўйича 2,23 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 3 апрель санасига нисбатан қарийб уч баробар, яъни 1,5 миллонта кўп кўрсаткичдир. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, сўнгги сутка давомида СOVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 17 минг нафарга етди.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
- Жанубий Корея — 266 минг,
- Буюк Британия — 143 минг,
- Австралия — 55 минг,
- Вьетнам — 48 минг,
- АҚШ — 40 минг,
- Италия — 31 минг,
- Япония — 30 минг,
- Бельгия — 30 минг,
- Хитой — 28 минг,
- Франция — 27 минг.






