Ғайриоддий топографияси, бой тарихи ва мазали таомлари билан Кападокия ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдиради. Ер ости қояларга ўйилган шаҳарлар, ҳайратланарли манзараларни ўз ичига олган Каппадокия ташрифи ёқимли иссиқ ҳавоси билан шарларида кезишни, қояли ландшафтлар бўйлаб отда сайр қилишни, мафтункор ғор меҳмонхоналарини ва ғаройиб кафелардан баҳраманд бўлишни таклиф қилади.
Каппадокия табиий ва тарихий мўъжизаларнинг унутилмас уйғунлиги бўлиб, асрлар давомида саёҳатчиларни ўзига жалб қилади. Ҳозирда ҳаракатсиз вулқонлар томонидан отилиб чиққан лава ва кулнинг эрозияси натижасида ҳосил бўлган минтақанинг топографияси "пари мўрилари" деб номланган ғайриоддий конуссимон тузилмалар ва қоялардан ўйилган кўп асрлик ер ости шаҳарлари билан ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдиради. Каппадокия антик даврда зотдор отларни кўпайтириш билан шуҳрат қозонган ва юзлаб йиллар давомида "Гўзал отлар мамлакати" сифатида танилган.
Каппадокия 2022 йилнинг биринчи чорагида жуда кўп зиёратчиларни қабул қилди. Йилнинг биринчи уч ойида минтақадаги музейлар ва археологик обидаларни 2021 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 54 фоизга кўпайиб, 305.275 киши томонидан зиёрат қилинди.
Каппадокияни осмондан кўринг
Каппадокиянинг сеҳрли ландшафтини кўришнинг энг яхши усули бу унинг беқиёс осмонида, ҳаво шарида сайр қилишдир. Рангли шарлар эрталаб соат бешларда, одатда, Гўреме қишлоғидан учади ва ташриф буюрувчилар Кабутарлар водийси, Земи водийси, Севги водийси ва Пасабағ водийси ва бошқа сеҳрли қояларнинг мафтункор манзараларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Ҳақиқий Каппадокия саёҳати ҳаяжонини истаётган меҳмонлар учун ҳудуддаги ғор меҳмонхоналари энг зўр турар жой ҳисобланади. Ғор меҳмонхоналаридаги тош ўйилган хоналар тарих ва замонавий қулайликларни ҳашаматли уйғунликда бирлаштиради. Кун давомида диққатга сазовор жойларни томоша қилгандан сўнг, оқшомни ўтказишнинг энг яхши усули - ғор меҳмонхонасининг залида бир финжон қаҳва ичишдир.
Гўремедан Ургупгача отда сайр
"Гўзал отлар мамлакати" сифатида Каппадокияда от миниш мақсадга мувофиқдир. Ҳудуддаги ранчолар чиройли, ишончли пониларда от миниш саёҳатларини таклиф қилади. Қизил водийда отга миниб қуёш ботишини томоша қилиш – унутилмас ҳиссиётлар уйғотади. Иҳлара водийсида, Мелендиз оқими бўйлаб айвонлар бор, у ерда саёҳатчилар чой ёки қаҳва ичишлари мумкин. Жип сафарлари ҳам мавжуд ва ҳудуднинг баъзи жомелари ва водийларига йўлтанламас транспорт воситалари орқали бориш мумкин.
1985-йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ажойиб Гўреме очиқ осмон остидаги музей - бу фреска билан безатилган, тошга ўйилган черковлар мажмуаси бўлиб, унда минтақанинг қадимги аҳолиси, жумладан, оссурияликлар, хеттлар, фригияликлар, эллинлар, римликлар, византияликлар, қадимги даврларнинг излари мавжуд. Гореме очиқ осмон остидаги музейдаги Киличлар, Каранлик ва Токали черковлари Рим даврида Аванос аҳолиси томонидан некропол сифатида фойдаланилгани тахмин қилинади. Ургупдаги “Уч гўзал” мўркони шаклланиши минтақанинг энг кўп суратга олинган жойларидан бири бўлса, Мустафопашадаги ХVIII асрга оид Авлиё Константин ва Елена черкови Ўртаҳисар қишлоғида Султон Аҳмет I Ўртаҳисар қалъаси даврида қурилган, қояга ўйилган ажойиб қалъадир.
Мафтункор ер ости шаҳарлари
Сирли ўлка, Кападокия асрлар давомида, бир вақтлар ер остида ҳам яшаб келган. Баъзи тадқиқотларга кўра, бутунлай қоядан ўйилган ғайриоддий кўп даражали ер ости шаҳарлари милоддан аввалги VII-VIII асрларга тўғри келади. Ҳудуд аҳолисини босқинчилардан ҳимоя қилиш учун яратилган Каймакли, Деринкую, Ўзконак, Мази ва Татларин каби ўнлаб ер ости яшаш жойлари бўйлаб саёҳат ўша давр аҳолисининг кундалик ҳаётига назар ташлашга яхшигина дебоча бўлади. Ушбу ноёб ер ости турар-жойлари йўллари бўйлаб юриш – унутилмас завқ.
Ғаройиб лаззатлар
Туркиянинг бошқа ҳар бир минтақаси ошхоналари каби Каппадокия ошхонаси ҳам ҳудуднинг маданий мероси ҳамда янги маҳаллий ва мавсумий маҳсулотлар мавжудлиги билан ажралиб туради. Каппадокияга ташриф буюрувчилар кунни анъанавий турк нонуштаси билан бошлашади. Гўзал манзараси билан бирга, ушбу мазали нонуштада маҳаллий пишлоқлар, янги тухум, помидор, бодринг ва яшил қалампир, шунингдек, зайтун, мураббо, асал, сариёг ъва қаймоқ тақдим этилади. Уйда тайёрланган колбаса, қандолат маҳсулотлари ва мазали тухумли таом, менемен каби лаззатли таомлар хушбўй турк чойи билан уйғунлашади.
Кулолчилик билан машҳур ҳудудда кабобни татиб кўриш шарт: сабзавот ва гўшт нон билан ёпилган сопол идишга солинади ва тандирда пиширилади. Каппадокия иқлими узум етиштириш учун идеал ва бу ҳудудда узоқ вақтдан бери шаклланган виночилик анъаналари мавжуд.
Эртаклар мамлакатида романтика
Эртакнамо манзараси билан Каппадокия Туркиянинг энг машҳур тўй ва асал ойи ўтказиладиган масканларидан биридир. Жуфтликлар ва уларнинг меҳмонлари Кападокияни кўплаб ҳашаматли меҳмонхоналари, овқатланиш имкониятлари ва албатта, жозибали ҳаво шарлари учун танлайдилар.
Кўпгина жуфтликлар ўзларининг никоҳ таклифларини ва тўй маросимларини ҳаво шарида саёҳат қилиш пайтида абадийлаштирадилар ёки мовий Каппадокия осмонида сузиб юрганларида юбилей ва асал ойларини нишонлашади. Кўпинча қуёш ботиши манзарасига эга тераслар билан ғор меҳмонхоналари тўй нишонлаш учун машҳур танлов ҳисобланади. Бу меҳмонхоналарнинг аксариятида турк ҳаммомлари ёки бошқа қулайликлар мавжуд.






