АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Феридун Синирлиўғли Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ таассуротлар билан ёдга олган.

'Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди'ning rasmi

Кеча, 2 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Феридун Синирлиўғли билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Феридун Синирлиўғли Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ таассуротлар билан ёдга олган. Шунингдек, у ЕХҲТ Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган.

Учрашув давомида трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, ўзаро мулоқотни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этган.

    Бошқа янгиликлар