АсосийДУНË

Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

Киев шаҳри ракеталар ва дронлар орқали амалга оширилган кенг кўламли ҳужум остида қолди. Хабарларга кўра, аҳоли хавфсизлик сабабли тунни метро бекатларида ўтказишга мажбур бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

Айни пайтда ҳужум давом этаётгани, Киевда ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилингани, маҳаллий манбалар эса баллистик ракеталар ва янги портлашлар хавфи ҳақида хабар бермоқда.

    Бошқа янгиликлар