АсосийСиёсат

БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади

Унинг сўзларига кўра, комиссия сессиясида иштирок этаётган юқори даражадаги делегация ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга бағишланган маъруза мазкур халқаро форумга тайёргарлик ишлари учун мустаҳкам асос яратади.

'БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади'ning rasmi

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бошқарув органлари котибияти раҳбари Жо Дедеин-Аман Ўзбекистон делегациясининг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиянинг 35-сессиясидаги иштирокини юқори баҳолади.

Унинг таъкидлашича, БМТнинг мазкур йўналишдаги асосий органи ҳисобланган комиссия сессиясида Ўзбекистондан нуфузли делегация иштирок этаётгани катта аҳамиятга эга.

“Биз Ўзбекистондан шундай юқори даражадаги делегация иштирок этаётганидан чин дилдан мамнунмиз ва буни юксак қадрлаймиз”, деди у.

Жо Дедеин-Аман Ўзбекистоннинг 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилишга қизиқиш билдирганини ҳам алоҳида қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, комиссия сессиясида иштирок этаётган юқори даражадаги делегация ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга бағишланган маъруза мазкур халқаро форумга тайёргарлик ишлари учун мустаҳкам асос яратади.

“Юқори даражадаги делегациянинг бу ерда иштирок этаётгани, шунингдек, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича илҳомлантирувчи маъруза БМТнинг 16-конгрессига тайёргарлик кўриш жараёни учун мустаҳкам замин яратади”, деди БМТ расмийси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 04:13

    Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

    Қайд этилишича, суҳбат аввалида Феридун Синирлиўғли Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ таассуротлар билан ёдга олган.

    'Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.06.2026 09:47

    Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида мавжуд муаммоларга эътибор қаратиб, сўнгги тўққиз йилда республика саноати ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимё тармоғида бу кўрсаткич 3 фоизга ҳам етмаётганини қайд этди.

    'Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 02.06.2026 03:56

    Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди

    Австрия пойтахти Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтмоқда.

    'Маданият ва санъат соҳаси учун янги имтиёзлар эълон қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 01.06.2026 09:36

    Маданият ва санъат соҳаси учун янги имтиёзлар эълон қилинди

    1 июлдан бошлаб ҳар бир туман ва маҳаллада ўтказиладиган концерт-томошалар харажатининг 20 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

    'Энди ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади'ning rasmi

    Сиёсат 01.06.2026 08:28

    Энди ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади

    Республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, халқаро совриндорларга эса 300 млн сўмгача мукофот берилади.