АсосийДУНË

Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

Россия фуқаролигини олиш тартибига янги талаб киритилди. Бу ҳақда Zamon.uz маьлум қилди.

Эндиликда фуқаролик олиш учун ариза топшираётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар судланганлик ҳолати мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этиши шарт бўлади.

Тегишли фармон Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган. Ҳужжатга кўра, маълумотнома ариза берувчининг фуқаролиги мавжуд бўлган давлатнинг ваколатли органи ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга шахсини тасдиқловчи ҳужжат берган давлат томонидан расмийлаштирилиши лозим.

Шунингдек, ушбу ҳужжат Россия фуқаролигига ариза топшириш санасидан кўпи билан уч ой олдин олинган бўлиши керак.

Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган. Хусусан, 2028 йил 1 январгача Россия ҳудудига кўчиб ўтган Украина фуқаролари ҳамда Украинада доимий яшаб келган фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур талабдан озод этилади.

Россия қонунчилигига кўра, оғир ёки бартараф этилмаган судланганлик ҳолати, шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилганлик фуқаролик олиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Россия ҳукумати фуқаролик олиш учун ундириладиган давлат божини ҳам оширишни режалаштирмоқда. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, бож миқдори амалдаги 4 200 рублдан 50 минг рублгача оширилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:19

    Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

    Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

    'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 15:12

    Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

    Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

    'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 13:40

    Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

    Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

    'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 10:33

    Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

    АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.

    'АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 04:50

    АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди

    Айни пайтда Оқ уй танқидларни рад этмоқда. Иккинчи давр бошланганидан буён президент фармонлари ва бошқа қарорлар юзасидан 800 дан ортиқ даъво аризаси берилган.

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.