АсосийДунё

Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “Барқарор”дан “Ижобий”га оширди. Бу ҳақда расмий манбалар маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилда Ўзбекистоннинг кредит рейтинги BB- даражасидан BB даражасига кўтарилган эди. Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

Fitch таҳлилчилари мураккаб глобал иқтисодий шароитга қарамай, Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, бюджет интизоми ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари изчил давом эттирилаётганини юқори баҳолаган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, “Ижобий” прогноз яқин келажакда мамлакат рейтинги янада юқорилаши мумкинлигини англатади.

“Бу мамлакатга кўпроқ хорижий сармоя жалб этиш, халқаро молия бозорларидан арзонроқ ресурслар олиш ва иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорларга кучли сигналдир”, деб ёзди у.

Саида Мирзиёевага кўра, Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат.

“Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ушбу тизимли ислоҳотларнинг ягона мақсади — ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини таъминлашдир. Бу йўлда жамоамиз билан бирга фақат олға қадам ташлаймиз”, дея таъкидлаган Саида Мирзиёева.

Мутахассислар фикрича, геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик кучайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистоннинг бундай натижага эришиши мамлакатда танланган тараққиёт йўли ва иқтисодий ислоҳотлар стратегияси самара бераётганини кўрсатади.

Шунингдек, иқтисодий барқарорлик ва молиявий мустаҳкамлик таълим, тиббиёт ва ижтимоий соҳалар ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатувчи муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

    'АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.06.2026 11:33

    АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан.

    'Европа Иттифоқи Temu’ни 200 миллион еврога жаримага тортди'ning rasmi

    Дунё 30.05.2026 16:55

    Европа Иттифоқи Temu’ни 200 миллион еврога жаримага тортди

    Платформада хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар тарқалган.