Машҳур “Кальмар ўйини” режиссёри Хванг Донг Хюк янги лойиҳа устида ишлаётганлиги сабабли “Кальмар ўйини” (The Squid Game) сериалининг иккинчи мавсум намойиши 2024 йилга қолдирилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Кальмар ўйини” ўтган йилнинг сентябрь ойида Netflix платформасида премьера қилинган. Сериал ҳақидаги энг қизиқ фактлардан бири бу — уни бир ой давомида бутун дунёдан 111 миллион инсон томоша қилган. Мазкур кўрсаткич билан сериал Netflix тарихидаги энг машҳур лойиҳага айланди ва муаллифга 900 миллион долларга яқин даромад келтирди.