Испаниянинг Барселона шаҳрида конкур бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Сара чавандозлар иштирокидаги баҳслар ўзбекистонлик Абдураҳмон Абдуллаев ғалабаси билан якунланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, турнирда тўсиқлар баландлиги 145 смни ташкил этган. “GO FOUR IT B” тулпорида иштирок этган Абдураҳмон Абдуллаев энг яхши натижани қайд этиб, мусобақа ғолибига айланган. Иккинчи ва учинчи ўринлар Португалия ва Латвия вакилларига насиб этгани айтилади.






