Энди москваликлар ковид бор-йўқлигини фақат пул билан ёки шифокор тавсияси билан билиб олишлари мумкин, дея хабар бермоқда Baza телеграм канали.
Таъкидланишича, илгари Россия пойтахтидаги ҳар ким ЭМИАСдаги шахсий кабинет орқали ёки телефон орқали тест синовига ёзилган. Аммо бугунги кунга келиб, таҳлил учун бепул рўйхатдан ўтиш мумкин эмас.
Энди фақат шифокорлар ПЦР тестларини юборишади. Бундан ташқари, шифокорлардан беҳуда тестлардан фойдаланмаслик сўралган - реагентлар етишмаслиги туфайли фақат энг "ишончли" беморлар бепул тестларга юборилади.
Касалхоналар бепул тестларни давом эттирадилар, аммо бемор қабул қилингандан кейингина. Москваликлар тестни пуллик лабораторияларда топширишлари мумкин.






