АсосийDunyo

Қирғизистон ташқи ишлар вазири вазифасидан озод этилди

'Қирғизистон ташқи ишлар вазири вазифасидан озод этилди'ning rasmi

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбоевнинг истеъфога чиқди. Бу ҳақда  давлат раҳбари матбуот хизмати асосида "Интерфакс" хабар бермоқда.

 “Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармонни имзолади, унга кўра Руслан Казакбоев ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Кейинроқ матбуот хизмати Жеенбек Кулубаев Қирғизистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берди. 

“Қирғизистон президенти Жапаров имзолаган фармонга кўра, Жеенбек Кулубаев ўз лавозимидан озод қилиниб, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар