1

Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 25.04.2022, 08:48
Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади

25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм вамаданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 Ёрқин тадбир  UNESCO,  Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестиваль доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павилёнлари, миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли филмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда, уларни Ичан-қалъа мажмуаси ҳудудида савдо қилиш ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Лазги” хоразм рақси Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу ҳақдаги қарор 2019 йил 12 декабрь куни UNESCOнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1