Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
Хитой – 426 та
Германия – 13 та
Гонконг – 7 та
БАА – 3 та
Эстония – 2 та
АҚШ – 1 та
Канада – 1 та