Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида корхоналарнинг асосий молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари мониторинги олиб борилади.
Агентлик ўтган 2021 йил бўйича Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эьлон қилди.
2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасига кўра, ҳисобот топширган 1770 та корхонанинг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 20 та ва давлат улуши бўйича энг кўп дивиденд тўлаган (оралиқ дивиденд ва олдинги йиллар қарздорликлари билан бирга) 10 та корхоналар рўйхати шакллантирилди.
Топ-20 корхоналарнинг жами кўрган соф фойдаси миқдори 23 735 млрд сўмни ташкил этган.
Энг кўп соф фойда олган ва дивиденд тўлаган корхона бу – “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК бўлди, шунингдек, энг кўп зарар кўриб ишлаган корхона эса “Ўзтрансгаз” АЖ деб топилди (“Ўзтрансгаз” АЖ ўтган йил ҳам энг кўп зарар кўрган корхона ҳисобланган).
398Бўлишмоқ: