АсосийShou-biznes

Озода Нурсаидова ва Лил Хуррамов атрофидаги миш-мишлар пиарми ёки ҳақиқат?.. (видео)

'Озода Нурсаидова ва Лил Хуррамов атрофидаги миш-мишлар пиарми ёки ҳақиқат?.. (видео)'ning rasmi

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Озода Нурсаидова ваниҳоят узоқ кутилган концерт дастурини мухлисларига ҳавола этиш арафасида. Darakchi.uz сайти ижодкорлари хонанданинг концерт олди тайёргарлик жараёнларида бўлди. 

Маълум қилинишича, янгилик ва шов-шувли лаҳзаларга бой бўлиши кутилаётган мазкур концерт дастуридан 14 та янги қўшиқ ва бир нечта дуетлар ўрин эгаллаган.  Озода Нурсаидова нашримизга берган интервьюси давомида концертга бир неча кун қолишига қарамасдан блогер Лил Хуррамов билан юзага келган можароларга ҳам ойдинлик киритиб ўтди.  

"Мен табиатан ижодга жуда масъулият билан қарайман",-дейди Нурсаидова.

"Улар ҳали ёш, тез қизишиб кетишади. Санъатга энди кириб келишяпти. Эътибор берган бўлсангиз, мен бу вазиятда ҳеч қандай фикр билдирмадим ва сукут сақладим. Озод ёшлик қилганини тушунди. Ёнимга келиб, узрини сўради ва муносабатларимиз яна аввалгидек изига тушиб кетди",-дейди хонанда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар