АсосийDunyo

Испанияда вазирларнинг мобил телефонларига ҳужум қилинди

'Испанияда вазирларнинг мобил телефонларига ҳужум қилинди'ning rasmi

Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласчининг телефонига “Пегасус” жосуслик дастури ёрдамида бузиб кирилган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда. 

Аввалроқ расмийлар 2021 йилда бош вазир Педро Санчес ва мудофаа вазири Маргарита Роблеснинг мобил телефонларига бузиб кирилгани ҳақида хабар берган эди.

Миллий криптология маркази охирги кунларда Вазирлар Кенгаши аъзоларининг барча мобил қурилмаларини текширди.  Қишлоқ хўжалиги вазири Луис Планаснинг ҳам телефонига кириш учун муваффақияциз уриниш бўлган.

Аввалроқ Испания оммавий ахборот воситаларида Каталония мустақиллиги тарафдорларининг 60 дан ортиқ шахси “Пегасус” дастури ёрдамида кибержосуслик қурбони бўлгани ҳақида хабар тарқатилганидан кейин жанжал келиб чиққан эди. 

    Бошқа янгиликлар