АсосийDunyo

Японияда автомобиль бир гуруҳ ўқувчиларни уриб кетди

Япониянинг Каидзу шаҳридаги Гифу перфектурасида номаълум автомобиль бир гуруҳ бошланғич синф ўқувчиларини уриб кетди, дея хабар беради NHK телеканали.

Ҳодиса оқибатида 10 дан 12 ёшгача бўлган етти нафар бола жабрланди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган, айни дамда полиция уни қидириш ишлари билан шуғулланмоқда.

Бошқа янгиликлар