1

"UzAuto Motors" Президент топшириғини бажарди. Компания йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди: Президент топшириғи бажарилди.

ИҚТИСОДИЁТ 17.05.2022, 15:41
"UzAuto Motors" Президент топшириғини бажарди.  Компания йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди: Президент топшириғи бажарилди.

Кеча, монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган АОКА матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш  қўмитаси раиси Шахруҳ Шарахметовга журналистлар томонидан,  "UzAuto Motors"нинг 1 майга қадар автомобил сотиб олишда навбатларни бартараф этиш бўйича Президент топшириғи бажарилишида қўмита назоратни амалга оширадими?" дея савол берилди.

"UzAuto Motors" яна бир бор маълум қилишича:  

Жаҳон бозорининг пандемия билан боғлиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳозирги, шунингдек логистика ва геосиёсий муаммолар кузатилаётган шароитида хомашё ва автомобиллар нархининг ошиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, заводлар фаолиятининг тўлиқ тугатилиши ёки қисман ёпилиши, ходимлар сонининг қисқартирилиши ва катаклизмларнинг бошқа салбий оқибатлари ҳақида хабарларнинг мунтазам ўқилиши одатий ҳолга айланди. Автомобил саноатининг юқори технологияли   мураккаб жараён эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳеч қандай истисноларсиз айтиш мумкинки, автомобил саноати тўлалигича ўз-ўзини таъминлай олмайди,  унга барча глобал ўзгаришлар ўз таъсирини кўрсатади.  

15 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида автомобил саноати масалаларига бағишланган йиғилишда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, давлат раҳбари жорий йилнинг 1 майига қадар автомобил сотиб олишда юзага келган навбатлар билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Шубҳасиз, компания бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштириш кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 963 донадан 1037 донагача (8 фоизга ўсиш) ошириш имконини берди.

Пандемияга қадар бўлган ишлаб чиқаришга эришиш бугунги кунга келиб, йил бошида шартнома тузилган автомобиллар умумий сонининг 121 фоизини истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган муддатдан бир неча ой олдин топшириш имконини берди. 2022-йил бошидан ҳозирги кунга қадар 108 300 дан ортиқ автомобил ўз эгаларига топширилди

Бундан ташқари, глобал ва геосиёсий инқирозлар шароитида компания томонидан кўрилган барча чора-тадбирлар “захира” яратиш имконини берди. Бугунги кунда дилерлик марказларида 1 700  донага яқин автомобил, шу жумладан, 700 донадан ортиқ Нехиа автомобили мавжуд.  

Белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун саноат томонидан бир қатор кескин чора-тадбирлар қабул қилинди. УзАуто Моторс томонидан автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш учун янги комплектациядаги Чевролет Cобалт “Оптима” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади.  

Шунингдек, март-апрел ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобил ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. "Uzbekistan Airways" АЖ билан келишилган ҳолда, энг муҳим автокомпонентларни етказиб бериш учун чартер рейслари ташкил этилди.

Ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли пасайишига микрочипларни ўзида мужассам этган компонентларнинг олдиндан яратилган захираси йўл қўймади. Юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди, Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди.

Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобил бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади."GM International" президенти Стивен Кифер ва бошқа бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар ярим ўтказгичларни қўшимча етказиб бериш (етказиб берилган микрочиплар ҳажми 14 000 дан 20 000 га оширилди) ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобил ишлаб чиқариш имконини берди.

Ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, шунингдек импорт қилинадиган Lacetti автомобили учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳажмини 6 000 донадан 8 000 донагача, Damas автомобили учун эса 6 000 донадан 8 000 донагача оширилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берувчи 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди.

Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда роботлаштириш, шунингдек пайвандлаш линиясидаги жараёнларни оптималлаштириш ҳисобига, Lacetti автомобилининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 28 фоизга, Cобалт автомобили 22.5 фоизга ошди. Бундан ташқари, қуритиш печини кенгайтириш ва кузовнинг пастки ҳимоя қатламини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш орқали бўёқлаш цехининг такомиллаштирилиши натижасида, ишлаб чиқариш ҳажмини 15 фоизга оширишга муваффақ бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1