АсосийHi-tech

"Мeta" Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмоқчи

'"Мeta" Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмоқчи'ning rasmi

Бу ҳақдаги маълумот Интеллектуал мулк агентлиги базасида пайдо бўлган.

Meta Platforms Inc.нинг Ўзбекистонда Meta Pay'ни рўйхатдан ўтказиш учун берган аризаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги базасида акс этди.

Ариза Facebook, Instagram ва WhatsApp’ни бошқарувчи корпорация томонидан 16 май куни тақдим этилган. 

Унда қуйидаги фаолият турлари кўрсатиб ўтилган:

  • Онлайн тўловлар ҳамда товар ва хизматларни сотиб олиш учун юклаб олинадиган дастурий таъминот, электрон молиявий платформа;
  • молиявий хизматлар, электрон карталар билан транзакцияларни қайта ишлаш;
  • транзакциялар ва онлайн-ўтказмалар, жумладан, криптовалюталарни қайта ишловчи дастурий таъминотни тақдим этиш.

Meta Pay — Марк Цукерберг корпорациясининг янги номидир. У тўлов тизими учун ребрендинг сифатида танланган бўлиб, 13 йилдан буён у Facebook Pay сифатида фаолият олиб борган. Бу ном остида у 160 давлатга кириб борган ва 55 валютада тўловларни қабул қилади.

    Бошқа янгиликлар