Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 31 майдан бошлаб амалда бўладиган янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси яна 23,27 сўмга тушиб, бир доллар 11 010,88 сўмни ташкил қилмоқда.
Евро курси 30,11 сўмга ошди ва 11 854,31 сўмга тенг бўлди.
Рубль курси эса 10,39 сўмга кўтарилди ва энди 1 рубль 175,26 сўмни ташкил этмоқда.




