Sevimli

Iphone 14 макетининг суратлари эълон қилинди

HI-TECH 03.06.2022, 08:46
Iphone 14 макетининг суратлари эълон қилинди

iPhone 14 тақдимоти сентябрда бўлишига қарамай, интернетда смартфон макетларнинг янги фотосуратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда "WccfTech" маълум қилди.

Тарқалган маълумотларга кўра, арзон iPhone 14 ва iPhone 14 Мах "кокил" билан қолади, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max эса айлана ва планшет шаклида кичик кесикларга эга бўлади. Кичик моделларда диагонал линзали иккита асосий камера бўлади. Аммо iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max’да каттароқ сенсорлар билан учта камера жойлашади. Миш-мишларга кўра, 48 мегапикселли сенсорлар кичик моделларда қўлланилади.

Илгари бўлгани каби, кичик моделлар ялтироқ (глянцевий) корпусда, катталари эса жилосиз (матовий) рангда қилинган. Тахминларга кўра, iPhone 14 ва iPhone 14 Мах алюминий, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах эса титан рамкаларга эга бўлади. Аммо бу шунчаки тахмин экани айтилган.

Шарҳлар