АсосийШоу-бизнес

"Қора қути"даги Юлдуз ҳаётда ҳам ишқдан куйганми?

“Sevimli” телеканалида эфирга узатилаётган, рейтинги юқори сериаллардан бири “Қора қути”ни...

'"Қора қути"даги Юлдуз ҳаётда ҳам ишқдан куйганми?'ning rasmi

“Sevimli” телеканалида эфирга узатилаётган, рейтинги юқори сериаллардан бири “Қора қути”ни кечки дастурларда ўтказиб юбормаяпсизми? Туркиялик сценарист томонидан ёзилган, катта маблағ тикилган сериалнинг воқеалар ривожи қизғин авж олган. Бугун биз “Юлдуз” ролини гавдалантирган Гулруҳ Пирназарова билан суҳбат қуриб, баъзи гап-сўзларга ойдинлик киритдик.

— "Қора қути"даги ижройингизгача сизни томошабин у қадар танимасди. Гулруҳ Пирназарова ҳақида айтиб беринг бизга... 

          — Аввало, эътибор учун раҳмат. “Бошқа бир тарафдан танимас эди” десак тўғри бўлса керак. Чунки “Қора қути” сериали биринчи ижодий ишим эмас. Унга қадар ҳам бир қанча сериал ва лойиҳаларда иштирок этганман. Шунчаки мени салбий қаҳрамон сифатида томошабин энди кўрди. Персонажим Юлдуз характер жиҳатидан чиндан ҳам салбий. Истардимки, қизларимиз мен ижро этган Юлдузнинг аҳволига тушиб қолишмасин. Улар қадрсизланмасликлари учун уларга ойна тутишни, жуда хоҳладим.

Гулруҳ Пирназаровага келсак, содда, ўзбек қизи. 1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилганман. Санъат колежини тугатиб, тўрт йил Ўзбекистон санъат ва маданият олийгоҳини драма факулътетида ўқиганман. Ҳозирда эса драма театрида актриса бўлиб ишлайман. 

— Ўзингизни сериалдаги Зара ўрнида қандай ҳис қилган бўлардингиз? Агар сиз ўн йиллик турмушдан сўнг хиёнат кўрсангиз... 

— Билмадим очиғи. Ҳали турмушга чиқмаганман, оила юки бошимга тушмаган. Аммо бир нарсани биламанки, қарс икки қўлдан чиқади. Агар сиз турмуш ўртоғингизни севги, меҳр, бир инсонга бериш мумкин бўлган ҳамма нарса билан қамраб олсангиз, хиёнатга асос қолмайди деб ўйлайман. Зерикса ўзингизни олиб қочиб, меҳр сўраганда меҳр берсангиз, иш борасида у билан дўст бўлсангиз, эркак ҳам хиёнат қилишни хоҳламаса керак. Ва мен хиёнат ҳақида ўйлашни ҳам истамайман. Илоҳим бошимга ҳам тушмасин. Яна нима десам экан… Жуда ҳам ёмон ролда ўйнаганимни ҳис этиб қолдим ҳозир (кулади)

— Ролингиз партнёрингизга яқиндан муносабат қилишни, қучоқлашни талаб қиларди. Оила аъзоларингиз тарафидан бу борада танқид эшитдингизми?

— Чегарадан чиқмаган ҳолда роль ижро этганмиз. Лекин ҳеч қандай ортиқча ёки ҳақиқий нарса йўқ у ерда. Уйимдагилар менга ишонишади, айниқса, ота-онам. Мен театрда ишлайман, бу йўналишда олийгоҳда ўқиганман. Оила аъзолари буларнинг роль эканини, техникалигини ҳис этиб туришади, тушунишади. Очиғи, ҳеч бундай рол ўйнамаган эдим.Ҳатто ўзим ҳам баъзи саҳналаримдан уяламан! Лекин ролимни маромига етказиш ва ишонарли чиқиши учун шундай саҳналар қўшиш керак эди. Ва мен актриса сифатида буни ижро этганман. Аммо яна айтаман буларнинг ҳеч бири ҳақиқий эмас, бари саҳна учун.                                                                                                                                      

— Дубляжни, шеър ўқишни яхши кўрасиз-а? Ҳатто “youtube”да каналингиз ҳам бор…

—  Ҳа, дубляжни жуда ҳам севаман. Овоз беришда ҳеч ҳам чарчамаганман. Қандай дубляж бўлишидан қатъи назар ичимда иштиёқим кучли. Шеър ўқишни эса ёшлигимдан ёқтираман. Эсимни танибманки, шеър ёдлайман. 

— "Ишқдан куйган ошиқ"дай кўринасиз. Аммо бу ҳақида савол берилса, очиқламайсиз...

— Бу саволингизни ҳам очиқ қолдирсам бўларди (сирли кулади) Майли, жавоб бераман... Ишқдан куйган ошиқ эмасман! Шунчаки дардли шеърларни ўқишни яхши кўраман!

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА суҳбатлашди

    Бошқа янгиликлар

    'Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди'ning rasmi

    Шоу-бизнес 13.06.2024 13:16

    Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Мадания...

    'Қирғизистонда “Ўзбек киноси кунлари” тадбири ўтказилади'ning rasmi

    Шоу-бизнес 14.05.2024 11:09

    Қирғизистонда “Ўзбек киноси кунлари” тадбири ўтказилади

    15-17 май кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида "Ўзбек киноси кунлари" тадбирлари бўлиб ў...

    '"Ёр-Ёр"нинг ремейк варианти суратга олинади'ning rasmi

    Шоу-бизнес 11.05.2024 14:55

    "Ёр-Ёр"нинг ремейк варианти суратга олинади

    Бу йил ўзбек киноси дурдоналаридан бири "Ёр-ёр" фильмининг суратга олинганига роппа-роса 6...

    'Машҳур блогер Абдурозиқ унаштирилди'ning rasmi

    Шоу-бизнес 11.05.2024 06:54

    Машҳур блогер Абдурозиқ унаштирилди

    Тожикистонлик машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилганини эълон қилд...

    'Актриса нима учун "Зирапча"да ишлашга рози бўлган эди'ning rasmi

    Шоу-бизнес 07.05.2024 15:16

    Актриса нима учун "Зирапча"да ишлашга рози бўлган эди

    “Зирапча” лойиҳасидан таклиф бўлган вақтда “Севимли” телеканали ҳали машҳур бўлмаган янги...

    'Машҳур клипмейкер Жасур Шаметов вафот этди'ning rasmi

    Шоу-бизнес 10.02.2024 03:11

    Машҳур клипмейкер Жасур Шаметов вафот этди

    Таниқли оператор, режиссор, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “darakc...