Sevimli

Тез орада Telegram'нинг пуллик версияси ишга тушади

HI-TECH 12.06.2022, 13:48
Тез орада Telegram'нинг пуллик версияси ишга тушади

Июндан бошлаб тармоқ фойдаланувчилари учун мессенжернинг янги пуллик версияси — “Telegram Premium” тақдим этилади. Янги функция катта ҳажмдаги медиафайллардан файдаланувчилар учун мўлжалланган. Бу ҳақда сервис асосчиси Павел Дуров маълум қилди. 


“Телеграмнинг бепул бўлган барча функциялари фойдаланувчилар учун сақланиб қолади. Бундан ташқари, янги бепул вариантлар пайдо бўлади”, — дейилади тадбиркорнинг расмий телеграм каналида.


Эндиликда фойдаланувчилар катта ҳажмдаги медиафайллар, ҳужжатлар, премиум реакциялар ва стикерлар билан ишлаши мумкин бўлади.


Шунингдек, Павел Дуров бир қатор интернет фойдаланувчилари лимитларни оширишни сўрашаётганини таъкидлаган.

“Бу ерда муаммо шундаки, агар биз чекловларни ҳамма учун олиб ташласак, серверимиз ва трафик харажатлари бошқариб бўлмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун “Telegram Premium” обунасини ишга туширишга қарор қилинди. Бу қўшимча функциялар тезлик ва ресурсларга эга бўлиш имконини беради. Унга обуна бўлмаган фойдаланувчилар ҳам тарифнинг баъзи афзалликларидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, улар жуда катта ҳажмдаги ҳужжатларни, Премиум фойдаланувчилари томонидан юборилган мултимедия ва стикерларни қабул қилишади”, - дея таъкидлади Дуров.

Шарҳлар