1

“Ўзбекнефтгаз”: ESG стандартларини жорий этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 17.06.2022, 12:02
“Ўзбекнефтгаз”: ESG стандартларини жорий этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, ESG стандартларини жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан бугунги кунда:

- Халқаро консултантлар (BCG ва PwC) томонидан компаниянинг ESG профили диагностика қилинди ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди;

- ESG масъулият маркази – ESG стандартларини жорий қилишни мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бўйича масъул қўмита ташкил қилинди;

- ESGни жорий этиш бўлими – “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи, ESG стандартларини жорий этиш учун бевосита масъул таркибий бўлинма ташлик қилинди.

- Компаниянинг ESG мақсадлари ва уларнинг кўрсаткичлари лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқариш корхоналари раҳбариятини ESGнинг долзарб масалалари билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводларида, хусусан Муборак тумани ва Қарши шаҳрида Бошқарув Раисининг маслаҳатчиси (А. Мустафаев) ва ESGни жорий этиш бўлими бошлиғи (М. Нигмаджанов) иштирокида очиқ ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинар давомида иштирокчилар қуйидагилар билан яқиндан танишдилар:

· ESG билан боғлиқ асосий тушунчалар;

· Ушбу стандартлар келиб чиқишининг тарихий жиҳатлари;

· БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари (UN SDG);

· Ўзбекистон Республикасида ESG соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

· BCG, EY ва McKinsey каби халқаро маслаҳатчилар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларидир.

Муборак газни қайта ишлаш заводи ва Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарлари учун семинар бўлиб ўтди. Завод директори Шамсиев Шермат Жўрақулович ушбу мавзуга ўз қизиқишини билдирди ва ESG стандартларини жорий қилиш жараёнида пухта режалаштирилган ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Қарши шаҳридаги маъмурий биносида Шўртан газ кимё мажмуаси ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ раҳбарияти учун семинар ташкил қилинди.

Семинарлар давомида компания ESG мақсадлари лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, тадбир иштирокчиларидан бу борадаги режаларни амалга ошириш учун таклифлар олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун ESG ҳисоботини тузиш ва ESG рейтингини олишда қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиши бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Келгусида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимларининг ESG ва барқарор ривожланиш масалалари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирлар тасдиқланган режаларга мувофиқ давом эттирилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1