“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Шўртан бошқармасидаги қазиб чиқариш жараёнларини қайта тиклаш ишлари ҳолатини ўрганди

ИҚТИСОДИЁТ 18.06.2022, 19:43
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Шўртан бошқармасидаги қазиб чиқариш жараёнларини қайта тиклаш ишлари ҳолатини ўрганди

Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, қурилмалар фаолиятининг қайта тиклаш ишлари билан танишди.

Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 14-00 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини электр энергияси билан таъминловчи “ШГКМ-220/110/6 кВ” нимстанциясидан чиқувчи “Кимё-1,2” 110 кВ кучланишили ҳаво электр узатиш тармоқларида бир вақтнинг ўзида электр энергиянинг узилиш сабабли технологик қурилмаларида авариявий ҳолатлар содир бўлганди.

Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиш мақсадида, барча қурилмалардаги иш жараёнларини жойида ўрганди.

Электр энергияси узатилиши тикланиши билан тезкорликда ушбу станциялардаги газ ҳайдаш агрегатларини ишга туширилиб кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларини қайта тиклаш ишлари бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Шўртан” бошқармасининг “КМПО” сиқув компрессор станциясида ҳам бўлди ва бу ерда электр энергияси узилиши оқибатида аварияли ишдан тўхтаган газ ҳайдаш агрегатларини ишга қўшиш бўйича амалга оширилган ишлар, табиий газ қазиб чиқаришни қайта тиклаш бўйича конларда зарур тезкор-чора тадбирларни кўриш бўйича бошқарма раҳбарияти ва тегишли департамент мутахассисларига вазифалар белгилаб берилди.

Технологик жараёнлардаги мавжуд муаммоларга қарамай уларни қисқа муддатда бартараф этиб, 2022 йилда углеводродлар қазиб чиқариш бўйича бажарилиши белгиланган кўрсаткичларнинг амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, Кимё-1,2 ҳаво электр тармоқларидаги электр узилишини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ҳамда сиқув комрпессор станцияларини электр таъминоти тизимининг ишончлилиги ошириш учун муқобил электр энергияси билан таъминлаш йўналишида бошланган ишларни тезлаштириш бўйича масъулларга топшириқлар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси ташриф давомида, газ ҳайдаш агрегатларини қисқа вақтда ишга қўшишида фаол иштирок этилганлигини ҳамда ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиб меҳнат қилаётганликларини эътироф этиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Кимё-1,2 ҳаво электр тармоқларида электр узилиши натижасида бошқармага қарашли барча технологик қурилмалари ва “Bateman” (4 та), “КМПО” (5 та), “Шимолий Нишон” (3 та) ҳамда “Шўртан” бош иншоатида жойлашган тозаланган газни магистрал газ қувурларига узатувчи (4 та) компрессор станцияларида жами 16 та газ ҳайдаш агрегатлари тўлиқ ва газни қайта ишлаш технологик қурилмалари қисман меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатда тўхтаган эди.

Электр таъминотидаги узилишлар сабаб юзага келган авариявий тўхталишлар натижасида эса 17-18 июнь кунлари давомида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги бошқармалар ва корхоналар томонидан жами 6,9 млн.куб.метр табиий газ, 430 тонна газ конденсати, 171 тонна суюлтирилган газ, 22 тн. полиэтилен маҳсулотлари қазиб ва ишлаб чиқарилмади.
18 июнь соат 18:00 га қадар “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” қарашли КМПО сиқув комперассор станциясидаги 500-сонли газ ҳайдаш агрегатига етган зарар туфайли ишга туширилмади.

Қолган барча сиқув компрессор станциялари ва технологик қурилмалар тўлиқ иш режими тикланган бўлиб, барқарор ишлаб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1