Sevimli

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводида синтетик нефть ишлаб чиқарила бошланди

ИҚТИСОДИЁТ 19.06.2022, 14:56
“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводида синтетик нефть ишлаб чиқарила бошланди

“Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев GTL заводида бўлди.

Ташриф давомида, GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув марказидаги ишчи ҳолати билан яқиндан танишилди, ҳозирги кунда ишчи ҳолатдаги қурилмалардаги кўрсаткичлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Шунданг сўнг, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” GTL заводининг асосий қурилмалари ҳисобланадиган Фишер-Тропш реакторларининг ишчи ҳолати жойида ўрганилди ва ушбу реакторда ҳосил бўлаётган синтетик нефтнинг намуналари олинди.

Бошқарув раиси заводнинг марказий лабораториясида ишлаб чиқарилаётган синтетик нефтни лаборатория тадқиқотлари натижалари билан яқиндан танишди.

Қувонарлиси, “Uzbekistan GTL” заводи Янги Ўзбекистоннинг нефт-кимё саноати тарихида синтетик нефтнинг биринчи партиясини ишлаб чиқарилгани расман қайд этилди.

Ҳосил бўлган синтетик нефть GTL заводида синтетик дизель, авиакеросин, нафта ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё ҳисобланади.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган синтетик нефть заводнинг оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарларида тўпланмоқда ва тез кунларда қайта ишлаш орқали юқори сифатли бўлган, экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи маҳсулотлари шу жумладан GTL дизель, керосин, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши бошланади.

Бошқарув раиси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар биринчи навбатда ички бозор эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилиши бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур воқеа республиканинг замонавий нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш саноатини ривожида янги технологик босқичи ҳисобланади ҳамда ушбу кун Ўзбекистонда илк бор синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариши йўлга қўйилганлигига рамзий маънода тарихий кун ҳисобланади.

2022 йил 14 июнь куни GTL заводида синтез-газ ишлаб чиқарилиши тўлақонли йўлга қўйилди. 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси ишлаб чиқарилган синтез-газ биринчи маротаба заводнинг юраги ҳисобланмиш Фишер-Тропш реакторларига - синтетик суюқлик ишлаб чиқариш қурилмасига юборилди.

Реактордаги технологик жараёнидаги физик ва кимёвий реакциялари натижасида синтетик нефть ҳосил бўлгани қайд этилди ва лаборатория синовлари орқали тасдиқланди.

Ҳозирда синтетик нефть оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарига юборилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, заводнинг асосий ишга тушириш ишлари, шу жумладан 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлаш, шунингдек, уларни тўлиқ назорат қилиш, бошқариш “Uzbekistan GTL” заводининг муҳандислари, ёш мутахассислари томонидан мустақил равишда, хорижий мутахассисларнинг тўғридан-тўғри иштирокисиз, амалга оширилмоқда.

Шарҳлар