Афғонистон шарқида кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.
Маълум қилинишича, зилзилада камида 300 га яқин одам ҳалок бўлган, юзга яқин уй вайрон бўлган, вайроналар остида яна одамлар борлиги айтилмоқда. 6 магнитудали зилзила Пактика вилоятида қайд этилган. Маҳаллий Бахтар ахборот агентлиги қурбонлар сони ҳақида хабар бериб, қутқарувчилар вертолётда етиб келганини айтди.
Мамлакатдаги Қизил Хоч ходимлари ёрдам бериш учун ҳудудга сафарбар этилган.
Мазкур зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 35,11 градус шимолий кенглик; 68,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 685 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 281 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 503 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 536 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 567 км.ни ташкил этди.