“Дунё пандемиянинг янги тўлқинига тайёр эмас!” — ЖССТ раҳбари

ДУНЁ 22.06.2022, 14:27
“Дунё пандемиянинг янги тўлқинига тайёр эмас!” — ЖССТ раҳбари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланишидан жиддий хавотирда. Унинг таъкидлашича, агар коронавирус қайта авж олса, инсоният касалликнинг янги тўлқинига тайёр эмас. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Биз ҳозир пандемиянинг ўртасидамиз, — дейди ЖССТ бош директори. — Агар янги мутация пайдо бўлса, бунга ҳар томонлама ҳозир бўлишимиз шарт!”

Шу боис Т. Гебрейесус барча мамлакатларни CОVID-19га қарши курашиш борасидаги тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди. Хусусан, касалликка қарши эмлаш кўрсаткичларини ошириш зарур. Бу пандемия янги тўлқини бошланишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда “омикрон” штаммининг ВА.5 варианти инсоният саломатлигига кўпроқ хавф солиб турибди.

Ушбу мутация анча юқумли ва оғир асоратларни келтириб чиқариши билан ажралиб туради. Жумладан, у, аввало, 60-65 ёшдан ошган, эмланмаган аҳоли қатлами, қолаверса, ортиқча вазнга эга ва қандли диабет, буйрак етшмовчилиги каби сурункали касалликларга чалинганлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1