АсосийDunyo

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони мингдан ошиб кетди

'Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони мингдан ошиб кетди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Афғонистон шарқида кучли зилзила юз берди ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилган. Дастлабки маълумотларда 300 нафарга яқин одам ҳалок бўлгани айтилган эди. 

Айни пайтда табиий офат қурбонлари сони 1,1 минг кишидан ошиб кетгани хабар қилинди. 

Таъкидланишича, 1650 дан ортиқ одам жароҳат олган. Бундай ҳолда, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Маълумот учун: 22 июнь куни Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хост шаҳридан 42 километр жануби-ғарбда жойлашган. Манба 30 километр чуқурликда жойлашган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар