Бугун, 26 июнь тонгида профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев АҚШда жангини ўтказди.
Белгиланган баҳснинг 12-раундда Аҳмадалиевнинг кучли зарбаларидан сўнг ўйин рефери томонидан тўҳтатилди ва унда Аҳмадалиев Ронни Риосни техник нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.
Шу тариқа Аҳмадалиев 3-ҳимоя жангида ҳам ғалабага эришди.