АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 25 июнь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекци...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 25 июнь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 3 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 10 нафари Сурхондарё  вилоятида,  
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,  
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 13 нафари Тошкент вилоятида,
  • 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Таъкидланишича, кеча кун давомида  

  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар,  
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар