1

Гутерриш: Нефть, газ ва кўмир учун ҳар дақиқада 11 миллион доллар ажратилади

ДУНЁ 29.06.2022, 13:12
Гутерриш: Нефть, газ ва кўмир учун ҳар дақиқада 11 миллион доллар ажратилади

Антониу Гуттериш қазиб олинадиган энергияга ажратиладиган инвестицияларнинг ўсишини танқид қилди. Бу ҳақда унинг Nikkei газетасига берган интервьюсида сўз боради, дея ёзмоқда Замон.уз нашри.

“Россия-Украина можаросининг таъсири бутун дунёга тарқалаётган бир пайтда, айрим давлатлар нефть, газ, кўмирга миллиардлаб доллар маблағ ажратиб, энергетик инқироздан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бу иқлим ҳалокатини янада чуқурлаштиради”, – деган бош котиб.

 

“Қайта тикланадиган энергия манбалари бу иқлим ўзгаришини чеклаш ва энергетик хавфсизликка ягона жавоб ҳисобланади. Агар биз аввал ҳам бу йўналишга катта инвестиция жалб қилганимизда, қазиб олинадиган ёқилғининг беқарор бозорига қарам бўлмасдик. Инвесторлар ҳамон анъанавий энергия манбаларини қўллаб-қувватлайди, ҳукуматлар эса нефть, газ ва кўмирга миллиардлаб субсидия ажратади, бу ҳар бир дақиқада 11 миллион доллар дегани”, – деб қўшимча қилган Гутерриш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1