1

Бўстонлиқ ва Пахтакорда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 29.06.2022, 18:24
Бўстонлиқ ва Пахтакорда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Чирчиқ шаҳрида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган Д.А. бошқа бир фуқаро Ш.га жами 5 200 АҚШ долларини 57 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Шу каби, Департаментнинг Пахтакор туман бўлими, вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган А.Н. бошқа бир фуқаро Ж.га жами 3 500 АҚШ долларини 38,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1