АсосийJamiyat

Қашқадарёда рейдга келган бухоролик ЙПХ инспекторини машина уриб кетди

'Қашқадарёда рейдга келган бухоролик ЙПХ инспекторини машина уриб кетди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудида ЙПХ инспектори М.М. автоҳалокатга учради.

Маълум қилинишича,  воқеа бугун тахминан соат 11:00 лар атрофида содир бўлган. Унга оғир мия шикастланиши, бош мия ўзагини оғир даражада лат ейиши ва бошқа оғир жароҳатлар билан ташхис қўйилган. Тез орада беморда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши айтилади.

23 ёшли бухоролик ЙПХ инспекторини "Nexia-3"  автомашинаси уриб юборгани қўшимча қилинади.

    Бошқа янгиликлар