Қўмита маълумотига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 2025 йилнинг шу даврига нисбатан яхшиланган. Хусусан, февраль ойида ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичи 57,2 фоизга камайган.
Маълум қилинишича, пойтахтдаги 554 та саноат корхонаси хатловдан ўтказилган. Уларнинг 58 таси фаолияти тўхтатилган.

Шунингдек, 280 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси экологик назоратдан ўтказилиб, 2,52 минг тонна зарарли ташламанинг олди олинган.
Айни пайтда Тошкент шаҳрининг 10 та нуқтасида PM2.5 заррачалари мониторинги йўлга қўйилган. Республика бўйича эса 2,2 миллиондан ортиқ экологик стикер берилган.
Қайд этилишича, “Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида 2026 йил якунига қадар атмосфера ҳавоси ва автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ташламаларни 2 фоизга камайтириш мақсад қилинган.






