1

Алп тоғларида музликларнинг эриб, ўпирилиши оқибатида 15 киши бедарак йўқолди

ДУНЁ 04.07.2022, 17:49
Алп тоғларида музликларнинг эриб, ўпирилиши оқибатида 15 киши бедарак йўқолди

Zamon.uz сайтининг Италия матбуотига таяниб хабар беришича, улар орасида хорижликлар ҳам бўлиши мумкин.

Доломит Алп тоғларида музликларнинг эриб, ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди, 9 киши жароҳатланган

15 нафар бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда. 3 500 метр баландликда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Фожиа Тренто провинциясида, Апеннин ярим оролининг энг йирик музлиги Мармоладада содир бўлган.

Икки гуруҳ алпинистлар тоққа чиқишаётганида, катта муз, қор ва тош парчалари 300 км/соат тезликда тепадан пастга қулаган.

Бош вазир Марио Драги қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Муз массасининг емирилиши музлик тепасида +10 даража - рекорд илиқ ҳарорат қайд этилганидан бир кун ўтиб содир бўлган. Қутқарувчилар янги хавф борлигидан огоҳлантирмоқда.

Экологларнинг фикрига кўра, сўнгги йигирма йил ичида музликнинг учдан бир қисми эриб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1