АсосийDunyo

Хитой Қорақалпоғистон воқеалари бўйича фикр билдирди

'Хитой Қорақалпоғистон воқеалари бўйича фикр билдирди'ning rasmi

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили бугун, 4 июль куни расмий Пекиннинг Қорақалпоғистон воқеаларига муносабатини маълум қилди.

Жао Лижиан журналист саволига жавобан шундай деди:

"Хитой Ўзбекистоннинг дўстона қўшниси ва ҳар томонлама стратегик ҳамкори сифатида мамлакат ҳукуматини миллий барқарорликни сақлашдаги чораларини қўллаб-қувватлайди ва президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда осойишталик ва ҳамжиҳатликни сақланишига ишонади".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоқаев, Эмомали Раҳмон, Садир Жапаров ҳамда Европа кенгаши Президентининг вазият бўйича муносабатларини маълум қилган эдик.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар