АсосийIqtisodiyot

"Ўзбекнефтгаз" ўзига қарашли АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди

'"Ўзбекнефтгаз" ўзига қарашли АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди'ning rasmi

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2022 йил 5 июль кунидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи ошганлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган.

Таъкидланишича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланди. Жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, 72,7 минг тонна Евро 4-5-6 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ҳамда 179 тн миқдорида юқори октанли АИ-98 русумли автомобиль ёнилғиси ишлаб чиқарилди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар