1

АҚШ ва Хитой глобал иқтисодий вазият бўйича фикр алмашди

ДУНЁ 05.07.2022, 22:32
АҚШ ва Хитой глобал иқтисодий вазият бўйича фикр алмашди

Хитой давлат кенгаши аъзоси Лю-Хэ ва АҚШ молия вазири Жанет Йеллен макроиқтисодий вазият ва глобал ишлаб чиқариш занжирлари юзасидан фикр алмашди. Бу ҳақда Хитой савдо вазирлиги маълумот берди, дея ёзмоқда Zamon.uz'.

Маълумотга кўра, томонлар бугун видеоалоқа орқали музокара ўтказган. Вазирликка кўра, мулоқот конструктив руҳда ўтган.

Ҳар икки давлат вакиллари глобал иқтисодиёт жиддий чақириқларга дуч келаётганини, макросиёсий коммуникация ва координацияни кучайтириш зарурлигини таъкидлаган. Вашингтон ва Пекин биргаликда глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларидаги барқарорликни қўллаб-қувватлаши зарурлиги қайд этилган.

"Хитой ўз навбатида АҚШ томонидан ўзига нисбатан жорий этилган юқори бож ва тарифлар юзасидан хавотир билдирган",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1