1

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон спорт ўйинларида қатнашиш учун АҚШга йўл олди

СПОРТ 06.07.2022, 17:52
Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон спорт ўйинларида қатнашиш учун АҚШга йўл олди

Жорий йилнинг 7-17 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Бирменгем шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.

Маълумот учун: Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатидан 3 минг 600 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси ҳар 4 йилда ўтказилиб, дастурнинг аксарият қисми ноолимпия спорт турларидан ташкил топган комплекс мусобақалар ҳисобланади. Таъкидлаш лозим 2021 йилда ўтказилиши лозим бўлган ушбу мусобақа эпидемиологик вазият сабабли бир йилга кечиктирилган эди.

Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг кучли спортчилари қаторида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлишган.

Бу галги Бутунжаҳон спорт ўйинларида каратэ бўйича жаҳон чемпиони Достон Отаболаев, бадиий гимнастика бўйича нуфузли мусобақалар ғолибаси Екатерина Фетисова, у-шу спорт турида Даря Латишева, жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Баҳромжон Машарипов, муай-тайда чемпионликка эришган Фанат Қаҳрамонов юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Мусобақалар дастурига биноан ўзбекистонлик спортчилар 8-9 июль кунлари каратэ, 12-13 июль кунлари гимнастика, 13 июль куни у-шу, 15 июлда жиу-житсу ва 15-17 кунлари муай-тай бўйича баҳсларда иштирок этадилар.

Мусобақалар 17 июлга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1